Use APKPure App
Get Oilaviy hayot old version APK for Android
Islomiy kitoblar uz: Oilaviy hayot | Islom kitoblar: Oilavy ҳaet
Аллоҳ таъолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи ва салламга, хонадонларига ва асҳобларига ҳамда қиёматгача уларга чиройли суратда эргашганларга Аллоҳнинг салоту саломлари бўлсин.
Биродаримиз Холид ибн Абдураҳмон Шаийънинг «Оилавий ҳаёт» деб номланган китобини эр-хотинлик мавзусида жуда фойдали ва нозик дид билан ёзилган деб ўйлайман.
Бу китобда Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам ҳидоятларидан узоқ бўлиш ҳамда хотинлар билан муомала қилишни билмаслик оқибатида вужудга келадиган муаммолар хусусида сўз боради. Шунингдек, Набий саллолоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари ва қизлари билан қилган муомалалари, аёллар тарафидан содир бўлаётган номаъқул ҳатти ҳаракатлар, никоҳ тўйлари, аёллар каби маросимларни шариатга мувофиқ хурсандчилик билан ўтказиш лозимлиги, аёллар тарбиясига қаттиқ эътибор бериш, қизларнинг отаси устидаги ҳаққи, кўпхотинлик ҳамда уларни орасида адолат, тақсимот ишлари ва эр хотин ўртасида содир бўлган қийинчиликларни қандай бартараф этиш хусусида сўз боради.
Дарҳақиқат, бу рисола Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан ёрқин суратни бизларга тақдим қилади-ки, бу билан кўп ҳонадондаги оилалар ҳаёти мустаҳкамланади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳнинг саловот ва саломлари бўлсин.
Солиҳ ибн Ғоним Аc-Cадлан.
Тирикликда ҳам вафот этгандан кейин ҳам эр-хотинлик ҳақларига риоя қилиш
Оиша розиёллоҳу анҳодан: «Мен Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам аёллари ичида Ҳадича розиёллоҳу анҳога -гарчи у кишини кўрмаган бўлсам ҳам- рашк қилганимчалик биронтасига рашк қилмаганман. Чунки Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам уни кўп эслардилар. Агар қўй сўйсалар, уни бўлакларга бўлар, сўнг Ҳадичанинг дугоналарига ҳам жўнатар эдилар.
Бир куни мен Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламга “Гўё дунёда Ҳадичадан бўлак аёл йўқдай!”- деган эдим, Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа, (дунёда) Ҳадичадек аёл бўлмаган! У жуда ажойиб эди. Ундан фарзандларим ҳам бор»,- дедилар.
Ҳадисдан олинган сабоқлар
1) Ҳадисда Набий саллолоҳу алайҳи ва салламнинг олийжаноб хислатлари, гўзал сифатлари, ҳалимлиги ва аёлларига нисбатан -вафот этиб кетган бўлса ҳам- муҳаббати ҳамда ўша аёлидан кўрган яҳшиликларини унутмаганлиги зикр қилинган.
2) Ҳадисда Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг фазли ва у муҳтараманинг Набий саллолоҳу алайҳи ва салламга қанчалик азиз ҳам суюкли бўлганликлари баён этилган.
3) Киши аёлининг қадр-қиммматини тириклигида ҳам вафот этгандан кейин ҳам унутмаслиги лозим.
Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламдедилар: «Сизларнинг энг яхшингиз ўз оиласига яхши муомалада бўлганганингиздир. Мен эса сизларнинг орангиздаги ўз оиласига энг яхши муомала қилгувчи кишиман.[2]
4) Рашкнинг[3] эр-хотин орасида мавжудлигига исбот бор. Рашк энг фозила аёллардан ҳам содир бўлиши мумкин.
Имом Табарий айтади:
«Рашк аёллар табиатида бўлгани учун рашк қилиш мумкин, лекин Аллоҳ ва Росули ҳаром қилган нарсаларга ўтиб кетмаслиги лозим».
5) Яхши кўрган кишингизнинг яхши кўрганларини ҳам яхши кўринг.
6) Айрим кишилар иккинчи хотинга уйлангандан кейин, аввалги хотинининг яхшиликларини эсдан чиқарадилар. Бу хато, албатта.
Аёллар билан мулойим муомала қилиб, улар муҳаббатини қозонмоқ лозим
Оиша розиёллоҳу анҳодан: «Хабаш найзабоз ўйинчи болалар масжидга ўйин кўрсатиб кириб келишди. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам «Эй Ҳумайро[4]уларни томоша қилишни хоҳлайсизми дедилар. Мен: «Ҳа» дедим. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам эшик ёнида турдилар, мен эса ёнларига келдим-да иягимни муборак елкаларига қўйдим ва яноғимни яноқларига текказдим. Хабашлар ўйин кўрсатиб: «Абул қосим жуда яхшидир»,- дейишарди. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам «Етар энди» дедилар. Мен: «Ё Росулуллоҳ шошманг» дедим. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам бироз турдилар. Сўнг яна «Етар, энди» дедилар. Мен яна «Ё Росулуллоҳ, шошманг» дедим. Ҳабашларни томоша қилишни хоҳламас эдим, лекин мен аёлларга Росулуллоҳнинг мен учун турганликлари ва мени қадрлашлари аёлларга етиб боришини хоҳлардим.
Last updated on May 28, 2018
Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!
Uploaded by
مجد الزيانات
Requires Android
Android 4.1+
Category
Report
Oilaviy hayot
Оилавий хаёт1.0 by Islomiy kitoblar
May 28, 2018