Our website uses necessary cookies to enable basic functions and optional cookies to help us to enhance your user experience. Learn more about our cookie policy by clicking "Learn More".
Accept All Only Necessary Cookies
Icona Тил офатлари

1.0 by Islomiy kitoblar


Jul 5, 2018

Informazioni su Тил офатлари

Teal ofatlari

«Жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан

қутқариб қоладиган ягона куч - маърифатдир»

- деган эди юртбошимиз зиёлилар билан бўлган бир

суҳбатда.

Ҳақиқатан ҳам маърифатдан узоқлашган жамиятнинг

ҳалокати муқаррар. Бугун ўзбек халқи мустақил

тараққиёт йўлини танлаб, жаҳон ҳамжамиятига ўзининг

бой тарихи, тутанмас маънавий хазинаси билан

қўшилаётган экан, бу қутлуғ сафарда маърифат сўзининг

маъноси янада муҳимроқ аҳамият касб этади.

«Маърифат» сўзининг истилоҳий маъноси - махсус

луғат китобларида «Яратувчини танимоқ, англамоқ» дея

таърифланган. Ҳикматга кўра, Яратувчини таниш ўзни

танишдан бошланади, яъни мақсади ҳақни таниш

бўлган инсон аввал ўзини танимоғи лозим. Хўш, ўзни

таниш ҳолат эътибори билан қандай намоён бўлади?

Кимки хулқини ислоҳ қилиш ҳаракатига тушган экан,

у ўзни англаш сари қадам ташлаётган одамдир. Негаки,

ҳеч ким «мен тўла маънода ряукаммал инсонман,

менинг бирорта айбим йўқ!» дейолмайди. Шунинг учун

ҳам инсон зоти доимий ислоҳга, муттасил тарбияга

муҳтож.

Шу маънода, улуғ маърифат соҳиби, бутун умрини

маърифат тарғиботига, маърифий туйғунинг нозик

қирраларини кашф этишга сарфлаган олим Абу Ҳомид

Ғаззолийнинг ушбу «Тил офатлари китоби» асари алоҳида

аҳамиятга моликдир. Китоб муқаддимасида: «Инсонга

энг итоатсиз аъзо тилдир. Чунки, бу суяксиз

аъзонинг осонгина ҳаракатга келиши, ҳеч бир машаққатсиз югуриклиги кутилмаган оқибатларга сабаб бўлади»‘-

дейилади.

Дарҳақиқат, бугун энг йирик давлатлар орасидаги

келишмовчиликлардан тортиб, оддий шахслар ўртасида

туғилган низоларгача, барчаси тил офатлари туфайли

кескинлашиб, адоват даражасига етяпти. Кераксиз,

беҳуда гаплар узундан-узоқ баҳсу тортишувларга,

беҳаёларча бир-бировни сўкишларга, ҳатто

шармандали «зўравонлик»ларга сабаб бўлаётганини

ким инкор қила олади?! Пухта текширилмасдан тасдиқланган

ҳар хил ёмон гумонлар одамлар орасида

хусумат ва ўзаро душманлик кайфиятини пайдо этиб,

инсоният жамиятини бир-бировни масхаралаш, бирбирининг

сирларини очиб, беобрў қилиш, ёлғон, ғийбат,

иғво, тилёқламалик, чақимчилик каби шайтоннинг

қуролларига нишон қиляпти. Сўзимиз аввалида

келтирилган иқтибосда юртбошимизнинг тарихчи

олимлар ва журналистлар билан бўлган суҳбатида огоҳ

этган «муқаррар ҳалокат» ва унинг сабаблари, охироқибат

мана шу иллатларга бориб тақалса, не ажаб.

«Тил офатлари китоби»да мазкур иллатлардан сақланиш

чоралари, уларни муолажа қилиш йўллари батафсил,

бутун нозикликлари билан баён этилган. Мана

нима учун бугун бу мавзуда гапириш бир лаҳза ҳам

кечиктириб бўлмайдиган даражада зарур ва долзарб.

Зеро, Ватанимиз тараққиёти халқимизнинг ҳар бир

вакили эришиши лозим бўлган соғлом маърифий савияга

боғлиқ экан, «Тил офатлари китоби» каби тарбиявий-ахлоқий

асарларни нашр этиш айни бугуннинг

талабига мувофиқдир.

Novità nell'ultima versione 1.0

Last updated on Jul 5, 2018

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

Traduzione in caricamento...

Informazioni APP aggiuntive

Ultima versione

Richiedi aggiornamento Тил офатлари 1.0

Caricata da

Renato Biljan

È necessario Android

Android 4.0+

Mostra Altro

Тил офатлари Screenshot

Commento Loading...
Lingua
Iscriviti ad APKPure
Sii il primo ad accedere alla versione anticipata, alle notizie e alle guide dei migliori giochi e app Android.
No grazie
Iscrizione
Abbonato con successo!
Ora sei iscritto ad APKPure.
Iscriviti ad APKPure
Sii il primo ad accedere alla versione anticipata, alle notizie e alle guide dei migliori giochi e app Android.
No grazie
Iscrizione
Successo!
Ora sei iscritto alla nostra newsletter.