Use APKPure App
Get 100 билан юзлашиб юринг old version APK for Android
100 билан юзлашиб юринг
Ақл - инсоф, виждон ёки диёнат (иймон), илм, ҳилм (мулойимлик), зухд ва тақво (ёмон ишлар учун Худодан қўрқиш), вараъ (покизалик, ҳалоллик), сидқ (адолат ва ҳақиқатга садоқат), вафо, мурувват - шаф- қат ёки раҳмдиллик, амри маъруф, ота-она, устозлар, дўстларнинг яхши маслаҳатини олиш, яхши амал- лар, ишлар билан ота-онани рози қилиш, савоб ва гуноҳни, ҳалол ва ҳаромни, дўсту душманни фарқ- лаш, тилу қўл билан ҳеч кимнинг дилини оғрит- маслик, бечора, мискин, ғарибларга яхшиликни раво кўриш, сабр-қаноат... Мана шу фазилатларнинг жами дил оламига мансуб.
Тасаввуф таълимотига кўра, дил - бу оламга меҳмон, мусофирдир. Бу азиз ва нозик меҳмонни ран- житмай, аксинча, эъзозлаш зарур. Чунки дил инсон- нинг дуру жавоҳирдан ҳам ноёброқ, энг қимматбаҳо бойлиги. Шунинг учун ҳам кўнгилни оғритиш кат- та гунохдир. Табиийки, жисм бу оламда моддий кў- ринишда эканлигидан инсон вужудига зиён етка- зилганда, унинг руҳи ҳам жароҳатланади. Айниқса, софдил, кўнгли нозик одамлар ёмонликка сезгир, таъ- сирчан бўлишади.
Кўҳна Шарқнинг улуғ донишманди, шайх Мус- лиҳиддин Саъдий Шерозий ҳазратлари бу тўғрида «Гулистон» асарида шундай деб ёзгандилар: «Тош чиннини синдириши табиий ҳол, лекин бу билан тош- нинг нархи ошиб, чиннининг қиммати пасайиб қол- майди».
Жон - бу ақл-идрок. Унинг ўтмаслашуви руҳий хасталикка олиб келади.
Жон - ирода, ўзига хос таъсирчанлик.
Жон - бу сезиш, яхшиликни сезиш. Яхши одам - оқ кўнгилли одам, унинг сўзи бутун борлиғидан чиқади.
Ислом таълимотига кўра, фаришталарда жон, руҳ бор-у, лекин тана, яъни жисм йўқ. Шу боис улар кўзга кўринмайдилар. Ҳайвонларда тана, жон бор-у, бироқ руҳ йўқ. Улимидан кейин, яъни танасидан жон чиқиб кетгач, ҳайвонлар йўқликка маҳкум бўлади. Одамда эса тана ҳам, жон ҳам, руҳ ҳам мавжуд. Хўш, жон би- лан руҳ ўртасида қандай фарқ бор?
Шунингдек, «жон» билан «руҳ» сўзлари луғавий жиҳатдан бир-бирига яқиндир. «Руҳ» - арабча, «жон» - туркий сўз бўлса-да, деярли XIV асрдан буён икко- ви тилимизда кенг қўлланиб келади. Аммо улар ай- нан бир тушунчани билдирмайди. Буюк аллома Абу Ҳомид Ғаззолийнинг айтишича, одамда жисмоний жон тугайди, жонсиз жасад тупроққа айланиб кетади. Лекин ундаги қалбий жон жасадни тарк этса-да, ман- гу яшаб қолаверади. Қалбий жон бу, юқорида тил- га олганимиздек, руҳ, халқ ибораси билан айтганда, арвоҳдир.
Инсон маърифат ва риёзат (машаққат чекиш) йўли билан шайтоний истакларни енгиб, илоҳий гўзал ис- такларни топиб олса, дил оламини, руҳини эгаллаган бўлади.
Қадимги Юнонистонда яшаган Епиманад деган кимса 300 йил яшагани тўғрисида буюк файласуф Арасту ёзиб қолдирган. Сайёрамизда ҳар бир асрда бир нечта одам узоқ умр кўришга муяссар бўлади. Инсон яратилибдики, бу дунёда ёш, бақувват, соғлом бўлишни ва узоқ умр кечиришни истайди.
Халқимизда янги туғилган фарзандларга эзгу ниятлар билан Умрзоқ (умри узоқ бўлсин), Боқи (боқий ҳаёт кечирсин) каби исмлар қўйишдек чирой- ли одат бор. Ҳеч ким абадий яшаб, осмонга устун бўлолмаслиги ҳаммага маълум, лекин яхши ният яхши-да, барибир.
Инсоният тарихида узоқ умр кўрганлар кўп ўтган ва барча замонларда уларга ҳавас билан қарашган. Айни пайтда бундай кишиларнинг умри узоқлигини бўрттириб кўрсатишга, ёшига қўшиб-чатиб муболаға қилишга уринишлар ҳам кузатилади. Бинобарин, бу масалада ҳужжатлар ва ишончли гувоҳликлар билан тасдиқланган воқеа-ҳодисаларгагина ишониш керак.
Венгриялик Чартен ва эронлик Китахи 185 йил умр кўрган, англиялик фуқаро Иорат 180 йил, унинг содиқ рафиқаси Марфи 177 йил ҳаёт кечиришган. Озарбайжонлик Шерали бобо Муслимов 170 йил, по- кистонлик Сайид Абдул Мабуд 159 йил, таиландлик Китано Кингамконо 139 йил, таитилик фуқаро Нам- каемо 137 йил умр кўришган. Анголалик фуқаро Хосе Лоуренс Феррейра 120 йил, АҚШлик бир бокира қиз 112 йил яшаган. Таиландлик Пом Кеу Нам 115 ёшида 106 ёшдаги Пай Онноккайга уйланган.
Uploaded by
Peston Fanibanda
Requires Android
Android 4.0+
Category
Report
Use APKPure App
Get 100 билан юзлашиб юринг old version APK for Android
Use APKPure App
Get 100 билан юзлашиб юринг old version APK for Android