Use APKPure App
Get Қизиқарли психология old version APK for Android
Қiziқarli psychology
XXI асрда дунё ривожланиши янги босқичга қадам қўйди. Энди- ликда республикамизда кечаётган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар моҳиятидамаданий-маънавий юксалиш эҳтиёжинингортиб бораётгани айниқса бирламчи аҳамият касб этмоқда. Ана шундай кенг миқёсли ўзгаришлар даврида, ҳар қандай маданий жамиятда умумий ва ўрта махсус таълимнинг истиқболдаги фаолиятини қандай омиллар асосида ташкил этиш масаласи янада долзарблашиши шубҳасиз.
Маълумки, республикамиз мустақилликка эришган кундан бошлаб психология фани бошқа фанлар сингари кундан-кунга ривожланмоқда. Фаолиятимизнинг турли соҳаларида уни ўрганишга эҳтиёж ортиб, ёшларимизда илмий, маънавий, ҳаётий эътиқодлар би- лан бирга янгича дунёқараш шаклланмоқда.
Муҳтарам Президентимиз И.А. Каримов «XXI асрда сиёсий иқлим кескин ўзгарди, одамлар онгида демократик қадриятлар қарор топ- ди, инсон жамиятдаги ўрнини онгли равишда ўзи белгилайди», - деб бежиз айтмаган. Шундай экан, инсоннинг ижтимоий ҳаётидаги ўзгаришлар унинг психик ривожланишига ҳам таъсир қилади.
Инсоният кўп асрлик тарихий жараён давомида шаклланади, унинг онги, эътиқоди, дунёқараши ва тафакйури, у яшаган жамиятнинг тур- муш тарзида такомиллашади, ўзйни-ўзи англайди, ўз ватани учун хиз- мат қилиш унинг муқаддас бурчи эканлигини тушуниб етади. Бунда фанларни чуқур ва атрофлича ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
Бизнинг бу қўлланмани ёзишдан мақсадимиз психологик билим- ларни кенгайтириб ўргатишдангина иборат эмас, балки талабаларни психология фанига қизиқтириш, унга психик ҳаёт соҳаларидаги би- лимлар амалиётда қанддй хусусият касб эгишини тушунтириш, улар ҳақида ёритилмаган оммабоп жумбоқларни ечиш, мустакил фикрлаш- га ўргатиш. Инсон психикаси ниҳоятда мураккаб эканлигини унинг имкониятларини, мудраб ётган лаёқатларини шакллантириш каби ҳаётий масалаларни имкон даражасида ёритиб беришдан иборат. Ки- тобхон кўлланмадаги муаммоларни мулоҳаза қилиб ундан мустақил хулоса чиқарсин, излансин ва янги билимлар муаллифи бўлсин, деган умиддамиз.
Бу талабалар учун ўқув-услубий қўлланма эмас, балки уларнинг қизиқишлари ва психологик билимларининг такомиллашиб бориши- га ёрдам берадиган амалий қўлланмадир. Қўлланмага имкон даражада китобхоннинг ўз устида тажриба ўтказиши мумкин бўлган материаллар ҳам киритилган.
Келтирилган фактлар психологик билимларга эга бўлган ўқувчиларнинг:
- билимларини кенгайтириш;
- турли хил муаммолар устида мустақил фикрлаш;
- психик ҳаёт соҳаси ниҳоятда мураккаблигини, кишиларнинг ички дунёсини билиш шунчаки оддий жараён эмас, балки у мурак- каб эканлигини ҳис қилиш;
- ҳайвонот дунёсидаги психик ҳаёт соҳаси ҳам ниҳоятда турли- туманлигини англаш, унинг янги қирралари ҳақида фикр юритиш;
- келтирилган фактларни таҳлил қилиш орқали этнопсихоло- гияга, зоопсихологияга хос бўлган асаб тизими хусусиятлари ва қонуниятларини очиб бериш;
- имкон даражада буюк алломаларимизнинг психик ҳаёт соҳасидаги фикр ва мулоҳазаларини очиб бериш учун имконият яра- тишдан иборатдир.
Ўта мураккаб бўлган психик ҳаёт соҳасининг янги қирраларини ёритиб бериш XXI аср психологиясининг асосий муаммоларидан биридир.
МУҚАДДИМА
I Психика
II Психиканинг тараққиёти
III Психика ва мия
IV Психика ва онг
V Психик жараёнлар
VI Кўникма ва малакалар
VII Фаолият
VIII Қобилият
IX Характер
X Инсон психикасига таъсир этувчи баъзи омиллар
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
Uploaded by
Ümran Mukem
Requires Android
Android 4.0+
Category
Report
27.1 MB May 10, 2019
27.1 MB May 10, 2019
27.1 MB Apr 6, 2019
27.1 MB Apr 6, 2019
26.3 MB Oct 13, 2018
26.3 MB Oct 13, 2018
Use APKPure App
Get Қизиқарли психология old version APK for Android
Use APKPure App
Get Қизиқарли психология old version APK for Android