Our website uses necessary cookies to enable basic functions and optional cookies to help us to enhance your user experience. Learn more about our cookie policy by clicking "Learn More".
Accept All Only Necessary Cookies
Мусулмон кургони | Musulmon qurgoni icon

1.0 by Islomiy kitoblar


Feb 16, 2018

About Мусулмон кургони | Musulmon qurgoni

Islom kitoblar: Musulmon қўrғoni (Islomiy kitoblar, kitobxonalar)

Муаллиф Оллоҳ таолога ҳамду сано-лар, Унинг суюкли пайғамбари Муста-фо соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуруду саловотлар ва саломлар айтган-ларидан сўнг, бу китобга қисқача баён бериб айтадиларки: Бу рисола «Қуръон ва ҳадисдан олинган зикр, дуо ва дам солиш йўли билан даволаш», деб номланган китобимнинг мухтасаридир. Бу рисолада ана шу китобимдан фақат зикрга оид мавзуларнигина келтирдим. Тоинки сафарларда ҳам ўқиб юрилган-да китобчани кўтариб юриш осон бўлсин. Ихтисор қилишда ҳадиснинг ровийларини зикр қилмай, балки унинг матнини бевосита келтириш билан чегараландим. Ва ҳадиснинг тахрижи-да, яъни унинг асл манбаларига нисбатлашда ҳадис китоблар тўплами бўлган асл манбаълардан битта ёки иккитасига ишора қилишгагина кифоя-ландим. Кимда-ким бу ҳадисларнинг ровийлари билан танишмоқчи бўлса, ёки бу ҳақда янада кўпроқ маълумотга эга бўлишни истаса, ана шу манбаларга мурожаат қилсин.

Оллоҳ таолодан Унинг чиройли исм-лари ва олий сифатларини васила қилиб, бу амалимни Ўзига холис қилишини ва кўзим очиқлигида ҳам, вафотимдан кейин ҳам шахсан ўзимга, сўнг бу китобни ўқиган ёки чоп этган, ёки уни нашр қилишга ҳиммат қилган ҳар бир мўмин-мусулмон биродаримга манфаатини етказишини сўрайман. Зеро, У зот бу нарсанинг валийси ва унга қодирдир. Ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва сал-ламга, у зотнинг аҳли аёллари-ю зурриётларига ва саҳобаи киромларига, ҳамда уларга яхшилик билан эргашган ҳолда қиёматгача келадиган барча мўминлар учун Оллоҳ таолонинг сала-воту саломлари бўлсин.

Зикрнинг фазилати

Бу ҳақда Оллоҳ таоло Қуръони Карим-да шундай марҳамат қилади:

﴿فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُواْ لِي وَلاَ تَكْفُرُونِ﴾

«Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукр қилингиз ва Мени инкор қилман-гиз!»[1]

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللّه ذِكْراً كَثِيراً﴾

«Эй мўминлар, Оллоҳни кўп зикр қилинглар!»[2]

﴿وَالذَّاكِرِينَ اللّه كَثِيراً وَالذَّاكِرَاتِ أَعَدَّ اللّهُ لَهُم مَّغْفِرَةً وَأَجْراً عَظِيماً﴾

«Оллоҳни кўп зикр қилгувчи эркак-лар ва (Оллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар — улар учун Оллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни жаннат) тайёрлаб қўйгандир». [3]

﴿وَاذْكُرْ رَّبَّكَ فِي نَفْسِكَ تَضَرُّعاً وَخِيفَةً وَدُونَ الْجَهْرِ مِنَ الْقَوْلِ بِالْغُدُوِّ وَالآصَالِ وَلاَ تَكُن مِّنَ الْغَافِلِينَ﴾

«Парвардигорингизни ичингизда ёл-вориб, қўрқиб, дилдан эртаю кеч ёд қилинг ва ғофил кимсалардан бўл-манг».[4]

Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: «Роббисини зикр қиладиган киши билан зикр қилмайдиган кишининг мисоли, гўё тирик билан ўлик каби-дир».[5]

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам айтдиларки: «Сизларга амалларин-гиз ичида энг яхшисини, Оллоҳнинг ҳузурида энг покизасини, даражала-рингизни кўтарувчисини, тилло ва кумушлар инфоқ қилишларингиздан ҳам ва душманларингизга тўқнашиб, уларнинг бошларини таналаридан, улар ҳам сизларнинг бошларингизни танангиздан жудо қилишларидан ҳам афзал бўлганини хабарини берайми?» Саҳобалар: «Ҳа, албатта!», дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Оллоҳ таолони зикр қилишдир!», дедилар.[6]

Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: «Оллоҳ таоло айтади: «Мен бандам-нинг ўйидаман, агар Мени зикр қилса, Мен у билан биргаман. Агар Мени ичида ёдига олса, Мен ҳам уни нафсимда ёдимга оламан. Агар Мени бир жамоа орасида эсласа, Мен ҳам уни ўша жамоадан афзалроқ жамоа ичида эслайман. Агар у Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Агар у Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар у Менга юриб келса, Мен унга югуриб бораман».[7]

What's New in the Latest Version 1.0

Last updated on Feb 16, 2018

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

Translation Loading...

Additional APP Information

Latest Version

Request Мусулмон кургони | Musulmon qurgoni Update 1.0

Uploaded by

Mahdi Fares

Requires Android

Android 4.1+

Show More

Мусулмон кургони | Musulmon qurgoni Screenshots

Comment Loading...
Languages
Subscribe to APKPure
Be the first to get access to the early release, news, and guides of the best Android games and apps.
No thanks
Sign Up
Subscribed Successfully!
You're now subscribed to APKPure.
Subscribe to APKPure
Be the first to get access to the early release, news, and guides of the best Android games and apps.
No thanks
Sign Up
Success!
You're now subscribed to our newsletter.