Дард борки, дармон хам бор


5.0 by O'zbek tibbiyoti kitobi
Apr 18, 2019 Old Versions

About Дард борки, дармон хам бор

Dard borki, darmon ham bor

Саломатлик ва узок, умр кўриш барча

замонларда ҳам инсониятнинг юксак орзуси

ҳисобланган. Бу табиий ҳол, албатта. Фаровон

ва осуда ҳаёт кечиришни истаган инсон,

шубҳасиз, ҳам жисмонан, ҳам маънан соғсаломат

бўлиши лозим. Дунёни забт этиб,

жаҳонгирлик қилиш бошқа-ю, саломатликни

мунтазам тарзда, гўзал муҳофаза қилиб,

чиройли умр кўриш бошқа.

Инсонларнинг ўзаро саломлашувларида

олижаноб, эзгу тилак мужассамдир: "Ассалому

алайкум!" — "Сизга тинчлик ва хотиржамлик

тилайман!" "Ва алайкум ассалом!" — "Сизга ҳам

тинчлик ва хотиржамлик тилайман!" Дарҳақиқат,

инсонлар ушбу қисқагина жумла замирида бирбирларига

соғлик-саломатлик, тинчлик3

хотиржамлик тилайдилар. Самимий ниятларини

изҳор этиб, ўзаро хушкайфият улашадилар.

Дарвоқе, х,ар бир аъзоимизнинг ўз

вазифасида қоимлиги, мунтазам ва мутаносиб

ҳаракати биз учун берилган бебаҳо неъматдир.

Мазкур неъматни ато этган Яратганга ҳамиша

жисмоний, молиявий, маънавий-руҳий

шукрона келтирсак-да, оз. Оёққа кирган кўз

илғамас зирапча, кўзга тушган белгисиз

ғубордан аримагунимизча енгил бўлса-да,

беҳаловат бўламиз.

ТТТу маънода саломатликни сақлаш усули ва

шартлари борасида турли халқларда турли

тавсия ҳамда йўналишлар мавжуд. Айниқса,

Шарқ алломалари ва халқларида инсон соғлиги

тадбирлари тўғрисида бебаҳо мерослар

сақланиб қолганки, бугунги кунларда ҳам бу

бойликлар ўзининг юксак қиймати

сўриб ташлаш, тиғни қиздириб тилиш, чаққан

жойнинг икки томонидан маҳкам боғлаб

муолажа қилиш, қатиқ ичириш, қусдириш

каби тадбирлар билан заҳарланишдан халос

этилган. Ёки бош оғриганда, шамоллашда

терлатувчи воситалардан фойдаланиш, уқалаш

тадбирлари қўлланган.

Халқ табобати асрий тажрибаларга таянувчи

усул бўлиб, барча халқларнинг бебаҳо қадрияти

даражасидадир.

Шарқ табобати эса нафақат асрий

тажрибалар, айни вақтда, диний, руҳий, илмий

асосларга ҳам эга.

Шарқ табобати амалиёти фақат танадаги

оғриқни эмас, руҳий (жон)даги изтироб

сабабларини ҳам таҳлил қилади. Соддароқ

қилиб айтадиган бўлсак, руҳиятингиздаги

тушкунлик, нотинчлик бартараф бўлмагунча

танангизда халоват бўлмайди. Акс ҳолда

ҳаракатларингиздаги аниқликка сезиларли

даражада путур етади.

Additional APP Information

Latest Version

5.0

Uploaded by

พัน ตน

Requires Android

Android 4.0+

Show More

Use APKPure App

Get Дард борки, дармон хам бор old version APK for Android

Download

Use APKPure App

Get Дард борки, дармон хам бор old version APK for Android

Download

Дард борки, дармон хам бор Alternative

Get more from O'zbek tibbiyoti kitobi

Discover