Абдураҳмон мусҳафи


1.2 by Hilol Nashr nashriyoti
May 12, 2023 Old Versions

About Абдураҳмон мусҳафи

Muborak Qurʼon oyi ‒ Ramazon oyida Sizlar uchun yana bir yangi tuhfa

Ассалому алайкум, азиз Қуръон мухлислари!

Муборак Қуръон ойи ‒ Рамазон ойида Сизлар учун яна бир янги туҳфа тақдим қилмоқчимиз! Дуоларингиздан умидвормиз.

Ўтган санада Сиз азизларга «Абдулмалик мусҳафи» нусхасининг андроид қурилмалар учун мобил иловасини тақдим қилган эдик. Бугун эса унинг «эгиз»и, диёримиздаги кўпчилик қорилар ўқиб келаётган қадимий мусҳаф босмаларидан бири, қорилар ўртасида «Абдурраҳмон Қуръон» номи билан машҳур бўлган Қуръон нусхасининг андроид қурилмалар учун мобил иловаси тайёрланди. Унда ушбу мусҳаф ва ундаги белгилар ҳақида қимматли маълумотлар ҳам ўрин олган. Марҳамат, қўчириб олинг!

«АБДУРРАҲМОН ҚУРЪОН»

Қуръонни бизга нозил қилган Аллоҳга ҳамду санолар, бу азиз Китобни бизга етказган Муҳаммад Мустафога дуруду салавотлар бўлсин!

Сизга тақдим қилинаётган ушбу электрон мусҳаф ўтган асрда юртимизда кенг қўлланган саноқли мусҳаф турларидан, аниқроғи, энг машҳур икки мусҳаф туридан бири, уларнинг кўпроқ тарқалгани ҳисобланади. Бугунги кундаги устоз қориларимизнинг кўпчилиги айнан ушбу «Абдурраҳмон Қуръон» ва унинг шериги бўлган «Абдулмалик Қуръон» номли мусҳафларда ўқишган. Бу икки мусҳаф уларни чоп этган ноширларнинг номи билан аталиб қолган. Уларнинг ёзилиш услублари бир-бирига жуда ҳам яқин. Бу мусҳафлар ўз даврида энг сифатли ва мукаммал чоп этилган бўлиб, бугунги кунда ҳам қийматини йўқотмаган.

Шайх Абдулазиз Мансур жаноблари саҳҳофлик касби билан донг таратган, аждодларидан шу касб билан шуғилланиб келган, марғилонлик Абдурауф саҳҳоф деган муқовачи кишидан нақл қилишича, 1924 йилгача мазкур мусҳафларнинг босма табоқлари юртимизга Ҳиндистондан поездда олиб келинар, сўнг саҳҳофлар уни кесиб, тикиб, муқовалаб, сотишар экан. Ушбу маълумотга кўра, мазкур икки мусҳаф ҳиндистонлик хаттотлар томонидан ёзилган бўлиб, ўша ерда чоп қилинган деган тахмин ҳам бор. Бироқ, мусҳафнинг хат услуби Ҳинд диёрларида тарқаган хат турига унча тўғри келмайди.

Юртимизда динга қарши кураш авж олиб, илм‑маърифат манбалари қатағон қилина бошлагач, ўлкага мусҳаф олиб келиш ҳам тўхтади. Аксинча, бори ҳам худосизлар тарафидан талон қилинди, ёқиб йўқотилди. Саноқли кишиларгина бу қирғинлардан мусҳафларини асрай олдилар. Ўтган асрнинг иккинчи ярмига келиб, динга бўлган тазйиқ бироз юмшагач, жуда оз бўлса-да, яна турли йўллар билан турли хил мусҳафлар олиб келина бошлади. Юртимиз мустақилликка эришган илк йилларда «Абдурраҳмон» мусҳаф икки‑уч марта қайта чоп қилинди. Аммо бу нашр жуда ҳам оз ададда бўлиб, давомли бўлмади. Бу мусҳафларга бугун ҳам эҳтиёж бор, чунки Қуръонни ўша мусҳафларда ёд олган кўп қорилар такрорни ҳам шу мусҳафда қиладилар.

Мазкур мусҳафларнинг ўз даврида кенг ёйилишига асосий сабаб ˗ уларнинг ёзуви ниҳоятда равон бўлишидан ташқари, олдинги кўп мусҳафлардан фарқли равишда, ҳар саҳифа бирор оятнинг якуни билан тугалланган. Шунинг учун устозлар бу мусҳафларни «Қори Қуръон», яъни қорилар ўқийдиган, Қуръонни ёд олмоқчи бўлганлар тутуши лозим бўлган мусҳаф деб аташарди. Зеро, ҳофизи Қуръон учун ҳар саҳифанинг янги оят билан бошланиб, бир оятнинг якуни билан тугаши жуда қулайдир. Солиштириш учун айтиш мумкинки, ўша пайтларда чоп қилинган Қозон босма мусҳафларда саҳифа оятнинг қаерида тўхтаса, оятнинг давоми шу ердан кейинги саҳифага ўтиб кетаверади.

Энди «Абдурраҳмон Қуръон»нинг ёзилиш усули ҳақида тўхталсак. Бу мусҳафнинг завобити ‒ ҳаракат, сукун, танвин ва бошқа шу каби Қуръонни тўғри ўқишга хизмат қиладиган белгилари Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятига мувофиқ ҳамда Андалусия ва Мағриб уламолари мазҳабларига кўра қайд қилинган.

Additional APP Information

Latest Version

1.2

Uploaded by

Adit Pratama

Requires Android

Android 5.0+

Available on

Show More

Use APKPure App

Get Абдураҳмон мусҳафи old version APK for Android

Download

Use APKPure App

Get Абдураҳмон мусҳафи old version APK for Android

Download

Абдураҳмон мусҳафи Alternative

Get more from Hilol Nashr nashriyoti

Discover