Use APKPure App
Get Қуръон - қалблар шифоси old version APK for Android
Kuron Egan Odmanning Albi Shifo Oyatlaridan Uvvat Oladi, Imoni Mustaҳ Kamlanadi
Инсонни энг гўзал суратда яратган, уни имон неъмати билан шарафлаган, Қуръони каримни
башарият учун саодат манбаи қилиб нозил этган Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар айтамиз!
Аллоҳнинг Китобини бизларга омонат билан етказган, ҳаѐтга татбиқ этиб кўрсатиб берган,
хулқлари Қуръон Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо ҳазратларига, у зот оила аъзоларига,
саҳобаларига салавотлар, саломлар йўллаймиз!
Шикаста дилларнинг моҳир табиби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Огоҳ бўлинглар!
Инсон танасида бир парча эт бор. Агар у тузалса, (одамнинг) бутун танаси тузалади. Агар бузилса,
тананинг ҳамма аъзоси бузилади. Огоҳ бўлинглар, у қалбдир”, деганлар 1 .
Қалб танадаги ҳар бир аъзонинг ишини бошқариб туради. Қалби соғлом одамнинг ҳамма аъзоси
саломат бўлади. Дили пок банданинг қилаѐтган иши ҳам тўғри бўлади. Кўнгли тоза, нияти холис
инсонларни Яратганнинг Ўзи қўллайди, турли шикаст-балолардан асрайди.
Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Аллоҳ сизларнинг (ташқи) кўринишингизга ҳам,
бойликларингизга ҳам қарамайди, қалбингизга, амалингизга қарайди 2 ”.
Одатда, биз одамлар кўзи тушадиган жойларни чиннидек тоза тутишга ҳаракат қиламиз. Бу яхши
албатта. Лекин Аллоҳнинг назари тушадиган қалбимиз поклигига кўпинча бепарво бўламиз.
Ваҳоланки Қуръонда шундай дейилган: “У кунда на мол-давлат, на бола-чақа фойда беради. Магар
Аллоҳ ҳузурига салим – тоза қалб билан келган кишиларгагина (фойда беради 3 )”.
Охиратда бандага қалбидаги имони, тириклик чоғида қилган солиҳ амаллари наф келтиради.
Кўнгли тоза инсон қиѐмат куни нажот топади, Аллоҳ розилигига эришади. Дунѐда ҳам, охиратда ҳам
бахтли бўлиш учун қалбни поклаш керак. Уламолар руҳий тарбияга бот-бот урғу беришларининг
сабаби шунда.
Энди савол туғилади: қалбни қандай покланади? Танамизда дард бўлса, шифокорга мурожаат
қиламиз, керакли муолажаларни оламиз, дори-дармон ичамиз. Қалбимиз оғриса-чи, бунга қандай чора
кўрамиз?
Бу саволга Каломуллоҳдан жавоб топамиз. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: “Биз мўминлар
учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз 4 ”.
Қуръон қалблар шифосидир. Қуръон ўқиган, Каломуллоҳни имон, ихлос билан эшитган
одамнинг қалби иллатлардан покланади. Инсоннинг гавҳари бўлмиш қалб тузалдими, бошқа ҳамма
аъзолар фаолияти жойида бўлади. Қалби пок инсон ҳаромдан ҳазар қилади, эзгу амалларга мойил
бўлади.
Қуръон ўқиган одамнинг қалби шифо оятларидан қувват олади, имони мустаҳкамланади. Қуръон
тиловати дилдаги шубҳа-гумонларни аритади. Қуръон ўқувчининг қалби секин-аста дукиллаб уриб
турадиган юракка айланади. Қуръонга ошно кишининг кўнгли ҳаѐт чашмасидан сув ичади.
Қалбни поклашда биз учун асосий манба Қуръони каримдир. Қуръон қалбимизга аниқ ташхис
қўяди, қалбни иллатлардан халос этиш йўлларини кўрсатади, инсонни асл фитратига мос ҳолда
яшашга ундайди.
Қуръон том маънода шифо манбаидир. Бу мўъжизавий Калом эътиқодимизни тўғрилайди,
қалбимизни нурга тўлдиради, дилимизни равшан қилади, тасаввуримизни бойитади, дунѐқарашимизни
кенгайтиради. Қуръон тиловати билан хонадонимизга файз киради, умримиз баракали бўлади. Бир сўз
билан айтганда, Аллоҳнинг мўъжизавий Каломи бизни икки дунѐ саодатига бошлайди.
“Қуръон – қалблар шифоси” китобининг қайта нашрида руҳий тарбияга, қалбни поклашга
алоҳида урғу берилди. Шунингдек, Қуръон ўқиш, ѐдлаш, эшитиш хосияти билан боғлиқ маълумотлар
ҳам келтирилди. Қуръони карим суралари фазилати ҳақида ҳам имкон қадар тўхталиб ўтилди 5 .
Ушбу ожизона ҳаракатларимизни мўмин-мусулмонлар учун фойдали қилишини, саҳву
хатоларини кечириб, фазли ила ҳусни қабул этишини Аллоҳ таолодан сўраймиз!
Зиѐвуддин Раҳим
Китоб муаллифи: Зиёвуддин Раҳим
Keywords: kitob islom uzbek uzbekcha uzbekistan islomiy kitoblar dastur hadis duo duolar uzbek uzbekcha uzbekiston uzbekistan uz apps kitoblar kitob dastur dasturlar islom islomiy payg'ambar hadis hadislar барнома дастур узбек узбекча узбекистан китоб китоблар ислом пайгамбар пайғамбарлар қиссаси ҳадис хадис
Uploaded by
Philip Amadu
Requires Android
Android 4.0.3+
Category
Report
Use APKPure App
Get Қуръон - қалблар шифоси old version APK for Android
Use APKPure App
Get Қуръон - қалблар шифоси old version APK for Android